2022 йилда 11,7 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган

    Адлия вазирининг айтишича, юртимизда ўтган йили 25 та янги давлат хизматлари жорий этилди.

    Адлия вазирлиги ўзининг бир йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботини жамоатчилик ва ОАВ эътиборига ҳавола этди, деб ёзмоқда вазирлик матбуот хизмати ўз хабарида.

    Ҳисобот тадбирида адлия вазири Акбар Тошқулов вазирлик фаолияти бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммолар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.

    Хусусан:

    ➖Адлия вазирлиги ташаббуси билан 56 та қонун, 54 та Президент ҳужжатлари, 66 та Ҳукумат ҳужжатлари, 37 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди;

    ➖Келиб тушган жами 142,7 мингта мурожаатларнинг 123,1 мингтаси, яъни 86,2 фоизи қонуний ҳал этилди;

    ➖2022 йилда 11,7 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Бу 2021 йилга нисбатан 2,3 млнга кўп;

    ➖Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш 21 фоиздан ошди. 25 та янги давлат хизматлари жорий этилди;

    ➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари учун 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилиши йўлга қўйилди;

    ➖Мобил-ID тизими жорий этилди, 488 087 нафар фуқароларга ушбу тизим орқали хизматлар кўрсатилди.