Бу 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 18,5 фоиз кўп демакдир.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан узум (майизни қўшган ҳолда 24,7 фоиз), мош (8,2 фоиз), шафтоли (6,0 фоиз), помидор (5,1 фоиз), хурмо (4,6 фоиз), пиёз (3,7 фоиз), карам (3,5 фоиз), қовун ва тарвуз (3,3 фоиз) энг катта улушга эга.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтидан маълум қилишларича, 2022 йилда экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,9 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари Россия (42,5 фоиз), Қозоғистон (18,9 фоиз), Хитой (9,1 фоиз), Покистон (8,8 фоиз), Қирғизистон (3,7 фоиз), Афғонистон (2,7 фоиз) Туркия (2,2 фоиз), Беларусь (1,7 фоиз), Озарбайжон (1,2 фоиз) ва Эрон (1,2 фоиз) эканлиги маълум бўлди.