Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ва "Оҳангаронсемент" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Россия, Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 50 дан ортиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, йирик қурилиш компания вакиллари, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган халқаро экспертлар иштирок этишди.
Тадбирда цемент ва бетон ишлаб чиқаришда жаҳон тажрибаси, мамлакатимиздаги ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган саноат корхоналар, янги технологиялар, янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, бир қатор хорижий ва маҳаллий йирик компания вакиллари ҳам ўз корхоналари ҳақида маълумот берди. Ишбилармон доира вакиллари учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Республикамизда жами 34 та цемент заводлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 25 млн тоннани ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда жами цемент ишлаб чиқариш ҳажми 17,01 млн тоннага етказилади.
Январь-февраль ойларида республика бўйича 1,12 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилди. Мамлакатимиз амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишларига сифатли цемент етказиб бериш мақсадида "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўзида 7 та янги корхоналарни ишга тушириш натижасида қўшимча 5,8 млн. тонна қувват яратилади.