Ҳар йили цемент заводларида 1,1 млн. тонна кўмир ишлатилади. Агар, барча цемент ишлаб чиқарувчилар муқобил энергия, яъни кўмирга ўтказилса 3 млн. тонна кўмир талаб қилинади (бир тонна клинкер ишлаб чиқариш учун 140-180 кг кўмир сарфи ҳисобга олинганда).
Эътиборлиси, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб йилига 1,6 млрд. метр куб газ иқтисод қилинади. Вагонларда етказиб берилган кўмирни тушириш, сақлаш, майдалаш, саралаш ва ёндиргич ускуналарига етказиш учун кетадиган қушимча электр энергияси сарфи тахминан 10-12 фоизни ташкил этиши мумкин.