Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган 12 миллиард сўмлик цемент маҳсулотлари аниқланди.
Мувофиқлик сертификатисиз цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхонага ҳолат юзасидан 7 миллиард сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди ва материаллар судга киритилди.