2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

    Мутасаддилар келаси йилги бюджет маблағлари нималарга сарфланишини айтди.

    Мамлакатимизда “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжумани ана шу лойиҳа ҳамда янги Бюджетнома муҳокамасига бағишланди. Тадбирда иштирок этган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси раҳбарияти лойиҳадан жой олган маълумотларни таҳлил қилди.

    Қонун лойиҳаси 17 та модда ва 11 иловадан иборат бўлиб, келгуси йилда юртимиз давлат бюджетининг асосий параметрлари белгиланган. Унга кўра, 2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари эса (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 279,6 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда. ЯИМ ўсиш суръати прогнози - 5,6-5,8 фоиз.

    — Шунингдек, бюджет тақчиллиги юқори чегараси билан 52,5 трлн сўм (4,2 млрд доллар) ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз, 2025-2026 йилларда эса 3 фоиздан оширмаслик белгиланмоқда, — дейди Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров. — бюджет тақчиллиги қисқартирилиши иқтисодиётда ялпи талабнинг ўсишини тартибга солиш, ўз навбатида, ташқи савдо баланси манфий тақчиллиги ва инфляцион босимни камайтиришга хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5 млрд доллар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Шундан:

    • Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун – 2,5 млрд доллар;
    • Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 2,5 млрд доллар миқдорида.

    2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

    Қонун лойиҳасида келаси йили қайси вазирликка қанча маблағ ажратилиши ҳам келтирилган. Унга кўра, энг кўп маблағ:

    ▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (91 трлн 928 млрд 187 млн сўм);

    ▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига (46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм) ажратилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates