Мактаб дарсликлари учун ижара тўловлари қайта тикланиши мумкин

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Бюджетномада мактаб дарсликлари учун ижара пулларини қайта тиклаш таклиф этилмоқда.

    Унда қайд этилишича, 2024 йилда бир ўқувчи учун битта дарслик ва иш дафтарларининг ўртача нархи 450−500 минг сўмни (шундан машқ дафтарлари — 100−150 минг сўм) ташкил этган.

    Ҳужжатда бир тўплам учун 80 минг сўм (бир тўплам тан нархининг 16-18 фоизи) миқдорида ота-оналар тўловини қайта тиклаш таклиф қилинмоқда.

    Ушбу тўловлар ҳисобига шаклланган 376,6 млрд сўм маблағлар ҳар йили ўқувчиларни машқ дафтарлари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.

    Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, — дейилади Бюджетнома лойиҳасида.

    Маълумот учун: 2025 йилда умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш билан боғлиқ харажатлар – 1,3 трлн сўм этиб белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates