Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси маҳаллий Кенгашлар иштирокида кўриб чиқилди

    Сенатда Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида семинар ўтказилди.

    Унда асосий мавзу «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бдджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг муҳокамаси» бўлди.

    Иштирокчилар Давлат бюджетининг ўрта муддатга мўлжалланган прогноз параметрлари ва 2025 йил учун бюджет лойиҳаси «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган мақсадларга мос равишда, уларни бажариш вазифасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилгани қайд этди.

    Семинарда 2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети ҳамда 2026 – 2027 йиллар учун мўлжаллар, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогнозлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари ва маҳаллий бюджетларга ажратилаётган тартибга солувчи трансфертлар ҳажмлари Қонун лойиҳасидан ўрин олгани айтиб ўтилди.

    Таъкидланганидек, Қонун лойиҳасида 2025 йилда ЯИМнинг 6 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

    Шунингдек, семинарда ўрта муддатда солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланганлиги, унга кўра консолидациялашган бюджет тақчиллигини 2025-2027 йилларда ЯИМга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик, бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, берилган солиқ, божхона имтиёзларини самараси ва берган натижасига қараб қайта кўриб чиқиш ва босқичма-босқич бекор қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Сенаторлар томонидан қонун лойиҳасида йиллик бюджетни шакллантиришда «Натижага йўналтирилган бюджет» тизимини ҳамда «Яшил бюджетлаштириш» тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш белгиланганлигига тушунтиришлар берилди.

    Бундан ташқари, семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларни тасдиқлаш борасида инобатга олиниши лозим бўлган жиҳатларга урғу берилди.

    Бу борада маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, уларга зарур тавсиялар берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates