2024 йилнинг июнь ойи қандай бўлиши кутилмоқда?

    Ўзгидромет бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

    Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.

    6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражагача бўлади.

    Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates