Уч давлат энергетика ва сув хўжалиги вазирлари «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши лойиҳаси бўйича гаплашиб олиди

    Учрашувда лойиҳанинг ҳозирги ҳолати ва сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    14 май куни Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Энергетика вазири Й.Аккенженов, Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Т.Ибраев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг ёз мавсумида ҳам барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.

    Мазкур тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ва сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди ҳамда яқин кунларда келгуси тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates