Бу ҳақда у пойтахтимизда давом этаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Ижтимоий хизматларнинг камбағалликни қисқартиришдаги ўрни: Барқарор ривожланиш сари йўл» мавзусида халқаро давра суҳбатидаги маърузасида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, минимал истеъмол харажатларини ҳисоблашнинг амалдаги усулида камбағал аҳолининг турмушида пул билан акс этмайдиган кўрсаткичлари тўлиқ инобатга олинмайди.
Шундан келиб чиқиб, 2025 йилда кўп ўлчовли камбағалликни аниқлаш мезонининг янги тизими жорий этилади.
Бунда, камбағаллик фақатгина даромад ёки истеъмол билан белгиланмайди, балки таълим, тиббий хизмат ва фуқароларнинг бошқа кундалик ҳаётига таъсир қиладиган мезонлар қамраб олинади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир Тадбир Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ташкил этилди.
Унда маҳаллий ҳамкор ташкилотлар масъулларидан ташқари 10 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан экспертлар мавзуга доир маърузалари ва тақдимотлари билан иштирок этмоқда.
Давра суҳбатида халқаро ташкилотларнинг иқтисодчилари ва экспертлари камбағалликка қарши курашнинг асосий масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, ушбу соҳасидаги мамлакат тажрибаси ва халқаро амалиётлар билан ўртоқлашишади.