Бандлик вазирлиги иш берувчиларни эътиборли бўлишга чақирди

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажариши ҳақида эслатиб ўтди.

    Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ходимнинг ногиронлиги ёки вафот этишига олиб келса жабрланувчига ёки вафот этган ходим қарамоғидаги меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Вояга етмаган болаларига ва бошқа зарар ундириш ҳуқуқига эга шахсларга маълум муддат давомида ойлик тўловлар амалга оширилади.

    Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиниши унинг ходим олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажаришини таъминлаш ҳамда корхонанинг катта миқдорда молиявий зарар кўришини олдини олишга хизмат қилади.

    Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаши шарт.

    Иш берувчи ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ва касб касалликларидан фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиши шарт.

    Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates