2025 йили ўзбекистонлик 169 нафар малакали мутахассис Қозоғистонда иш билан таъминланади

    Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари бош офиси Акмола вилояти Кокшетау шаҳрида жойлашган "Атамекен-Агро" холдинг раиси ўринбосари Максим Уланов билан онлайн шаклда музокара ўтказди.

    Музокаралар Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

    Томонлар ўзбекистонлик малакали мутахассисларни хавфсиз, тартибли ва қонуний тартибда иш билан таъминлаш имкониятлари хусусида фикр алмашди.

    Қозоғистон вакиллари ҳозирги кунда хорижлик мутахассислар учун 120 та квота ажратилганини, келгусида ушбу квоталар сонини 500 тага етказиш режалаштирилганини маълум қилди.

    Музокаралар натижасида, 2025 йилда Ўзбекистондан 169 нафар малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates