Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида божхона терминали очилади

    Нукус шаҳридан 450 километр узоқликда жойлашган “Довут ота” чегара пости ҳудудида қурилаётган божхона терминали қурилиши ниҳоясига етмоқда.

    Ҳозирда асосий конструктив ишлар бажарилиб, пардозлаш ва ички муҳандислик тармоқларини ўтказиш ишлари якунланмоқда. Қурилиш жараёнларига 150 нафардан зиёд қурувчилар ва 30 дан зиёд махсус қурилиш техникалари жалб этилган.

    Божхона қўмитасининг маълумот беришича, 6 гектар майдонни эгаллаган терминал замонавий текшириш ва қайта ишлаш мосламалари билан жиҳозланган.

    "Терминал таркибида келгусида божхона, фитосанитария, ветеренария ва бошқа тегишли назорат органларининг расмийлаштирув маркази, товарлар билан юк операцияларини амалга ошириш учун омбор, божхона кўригини амалга ошириш майдончаси, бир вақтнинг ўзида 350 тагача юк автотранспорт воситасини жойлаштириш имкониятига эга темир-бетон қопламали автотураргоҳ, ҳайдовчилар учун мехмонхона ва ошхона, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолият юритади." дейилади хабарда.

    Чегара ўтиш жойининг очилиши Қўнғират-Бейнеу автомобиль йўли қурилиши тугалланган кунга тўғри келди. Шунга кўра, бу “Довут ота” орқали юк ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates