Қозоғистондаги Каспий денгизи соҳилларида мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди

    Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги Каспий денгизи соҳилида мингдан ортиқ тюленларнинг жасади топилди, олимлар уларнинг ўлими сабабларини аниқламоқда.

    Бу ҳақда Гидробиология ва экология институти директори Миргалия Баймуканов маълум қилди.

    “Ўлик тюленлар сони ҳозирда мингдан ошди. Эҳтимол, ўлик ҳайвонларнинг чиқиши тўхтамайди, бу бизнинг қирғоқларимизда эсаётган ғарбий шамоллар билан боғлиқ ва улар яна қирғоққа чиқиб қолиши мумкин. Тюленлар сентябрь охиридан шу кунга қадар аниқланди”, деди Баймуканов.

    Унинг сўзларига кўра, мутахассислар бунчалик кўп ўлик тюленларни биринчи марта қайд этишмоқда, деб хабар беради belta.by.

    Баймуқоновнинг таъкидлашича, тюленларнинг нобуд бўлишига нима сабаб бўлганини ҳозирча аниқ айтиб бўлмайди. “Ҳозир биз материал йиғиш босқичидамиз. Уларнинг нобуд бўлиш сабабини аниқлаш учун кўплаб томонларни жалб қилиш керак. Булар қандайдир ифлослантирувчи чиқиндилар, сейсмик фаоллик кўринишидаги табиий офатлар бўлиши мумкин, яъни геологлар ўз сўзларини айтишлари керак. Вирусологлар ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин бўлган вируслар бор-йўқлигини аниқлайди”, деб тушунтирди у.

    Мутахассиснинг қўшимча қилишича, нобуд бўлган тюленларнинг кичик гуруҳида зарар излари топилган, бироқ бу уларнинг нобуд бўлиш сабаблари ҳақида хулоса чиқаришга имкон бермайди.

    Агентлик таъкидлаганидек, Каспий тюлени Қозоғистон Қизил китобига киритилган. Баймуқоновнинг фикрича, ҳар бир тюленнинг йўқолиши популяцияга катта зарар етказмоқда. “Бизнинг маълумотларга кўра, 30-50 ёшгача яшайдиган тюленлар жуда кам. Популяциянинг кўпайишида роль ўйнаши мумкин бўлган ўрта ёшли тюленлар нобуд бўлмоқда. Тюленлар шу ёшида нобуд бўлса, бу йўқотиш ўрнини тўлдириб бўлмайди”, дея таъкидлади у.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates