Нашрнинг ёзишича, АҚШ ҳукумати Бразилиядаги жамоатчилик фикрини мамлакатнинг амалдаги раҳбариятига қарши қўйиш учун унга таъсирини кучайтирмоқчи. Бразилия фуқаролари учун виза чекловлари сенаторларнинг шу ҳафта Вашингтонга ташрифи чоғида аллақачон кучга кирган – улар АҚШда қисқа муддат бўлиш учун виза олишган.
Июль ойида Трамп АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид туфайли Бразилия товарлари ва хизматлари импортига божхона тўловларини 50 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади, деб хабар беради matchtv.ru.









