2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкин

    “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келгуси йиллар учун катта марралар белгилаб олинган.

    Хусусан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган.

    Дастлаб бунга айримлар шубҳа ёки иккиланиш билан қараган, лекин ўз вақтида зарур чора-тадбирлар амалга оширилгани, барча имкониятлар ишга солингани туфайли бу йилнинг ўзида ялпи ички маҳсулот ҳажми 110 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

    Янги Ҳукумат, барча раҳбарлар биргаликда қаттиқ ишлаб, ислоҳотлар шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларни жадал давом эттирса, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирилди.

    Бу натижани таъминлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини кескин яхшилашга эришилади.

    “Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!”, — деди Президент.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates