Ўмон султонлиги делегациясига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тақдимоти ўтказилди

    2023 йилнинг 20 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўмон Султонлиги Мудофаа вазирлиги Миллий мудофаа билим юрти ўқитувчи ва тингловчиларидан иборат делегация учун “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

    Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлими бошлиғи Фаррух Ҳакимов “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келгуси етти йилда мамлакатни ривожлантиришга қаратилган бешта устувор йўналиш ва юз та аниқ мақсадлар белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

    Хусусан, тақдимотда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешинчи — «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши доирасида амалга ошириладиган муҳим мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    Таъкидланганидек, келгуси етти йилда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш, Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш, Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасидаги мамлакатлар билан мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, янги ва истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, кенг минтақаларни боғловчи ва Ўзбекистонни жаҳон бозорига чиқишига имкон яратувчи транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш, қолаверса, Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга қаратилган аниқ мақсадларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, мазкур Стратегиянинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган эркин жамият ва адолатли давлат қуришга ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириб, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

    Тадбир якунида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ижроси ҳамда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги дўстона алоқалар ривожи ҳақида ҳам сўз борди. Ўз навбатида, Ўмон Султонлиги Мудофаа вазирлиги Миллий мудофаа билим юрти вакиллари «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мамлакат ривожи ва истиқболи учун муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлашди, деб хабар беради “Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates