Ўзбекистон республикаси электроэнергетика корхоналарини барқарор ривожлантириш йўллари

    Фикр 7 феврал 2024 912

    Ўзбекистон – 2030 стратегиясининг мазмун-моҳияти, вазифа ва мақсадларини рўёбга чиқариш жараёнида иқтисодиётни барқарор ривожлантиришни такомиллаштириш энергетика тармоғининг рақобатдошлигини оширишда асосий омиллардан бирига айланмоқда.

    “Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш асосий масалалардан саналади.

    Жаҳонда мамлакатлар иқтисодиётининг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда энергетика тармоғини ривожлантириш устувор аҳамият касб этмоқда. “Дунё давлатлари томонидан 2021 йилда жами ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 62 % ни иссиқлик электр станцияларининг мавжуд қувватлари ҳисобига тўғри келган. Лекин иссиқлик электр станцияларининг камчилиги бу атроф-муҳитга CО2 чиқариши ва иқлим ўзгаришига таъсир кўрсатишидир”. Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида мамлакатлар миқёсида стратегик қарорларни қабул қилиш, иссиқлик электр станцияларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва замонавий инновацион усулларни жорий этиш асосида жаҳон иқтисодиётининг тараққий этишига эришилмоқда.

    2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 миллиард кВт.соатга ошириб, жами 100 миллиард кВт.соатга етказиш. 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш”. Бу борада энергетика саноати корхоналарининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий технологияларни мақсадли жорий қилинишини ривожлантириш, самарали бошқарув ҳисобига инновацион усулларни корхоналар фаолиятига жорий қилиш ва лойиҳаларни инвестиция билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадқиқотлар муҳим ўрин тутмоқда.

    Электр энергиясини ишлаб чиқариш йилдан йилга республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси бўйича электр энергиясини ишлаб чиқариш 2016 йилда 59100,5 млн. кВт. соатни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб электр энергиясини ишлаб чиқариш 15210,9 млн. кВт. соатга ошиб, 74311,4 млн. кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Лекин айрим вилоятларда 2016 йилга нисбатан 2022 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш камайганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, Андижон вилоятида — 275,3 млн. кВт. соат, Сурхондарё вилоятида -12 млн. кВт. соат, Бухоро вилоятида — 0,6 млн. кВт. соат, Хоразм вилоятида -2343 млн. кВт. соат электр энергияси кам ишлаб чиқарилган. Қолган вилоятлар 2016 йилга нисбатан 2022 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошганлигини кўришимиз мумкин. Наманган вилоятида Тўрақўрғон ИЭС ни ишга туширилиши ҳисобига вилоят бўйича жами 2022 йилда 5624,6 млн. кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

    Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган электр энергияси асосан табиий газ, нефть ва газ конденсати, кўмир ва сувдан фойдаланган ҳолда олинади. Шундан асосий қисмини табиий газ ташкил қилади, бу эса ишлаб чиқарилган электр энергияси таннархининг қимматлашишига олиб келади.

    2020-2030 йилларда Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлаш учун Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган концепция асосида амалга ошириш белгиланган. Инновацион халқаро тажрибани амалиётга жорий қилиш ва глобал миқёсда электр энергетикани замонавий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш талаб этилади. Ўзбекистонда эҳтиёжлар миқдори ва ҳажми ўсиб бораётган бир вақтда энергетика корхоналарини фаолиятини барқарор ривожлантиришни йўлга қўйиш учун тайёрланган.

    Шу билан бирга, энергия самарадорлигини ошириш учун ҳали ҳам катта захиралар ва имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон бу жиҳатдан Ғарбий Европа давлатлари учун ўртача кўрсаткичдан — 2,5-3 мартага, АҚШдан — 2,2 мартага, Япония ва Кореядан — 3,5 мартага пастроқ ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ЯИМ ишлаб чиқаришдаги энергия интенсивлиги МДҲ мамлакатларида ўртача қийматдан 1,7 баробар юқори ҳисобланади.

    2021 йилнинг якунига кўра Ўзбекистон жами электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткич қарийб 16,6 ГВтни ташкил қилмоқда. Бу электр энергияни ишлаб чиқаришда Иссиқлик электр станциялари – 14600 МВт, Гидроэлектр станциялари – 1850 МВт ва блок станциялар –133 МВт дан ортиқ бўлган кўрсаткичларни қайд этмоқда.

    2030 йилгача Ўзбекистонда энергетика тизимини ривожлантириш концепциясидаги кўрсаткичларга кўра, 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талабнинг йиллик ўсиши ўртача 6-7 %ни ташил қилади. Иқтисодиётнинг бошқа секторларида электр энергияга бўлган талаби – 85,0 млрд.кВт.соатга тенг бўлиб, 2021 йилга нисбатан 1,86 баробарга ортиши кутилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида 240 МВтлик иссиқлик электр станцияси, Хоразм вилоятида 174 МВтлик газ-поршень электр станцияси ва Навоий вилоятида 100 МВтлик қуёш электр станцияси ишга туширилди. 2022 йилда Тошкент вилоятида умумий 470 МВтлик иккита иссиқлик электр станцияси, Бухорода 270 МВтлик иссиқлик электр станцияси, Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилади. Асосий вазифалар ишончлиликни ошириш ва йўқотишларни камайтиришдан иборат. Шундай қилиб, 2025 йилга келиб ягона электр энергияси тизимининг барча қувватларини ягона 500 кВлик электр тармоғи (электроузел)га бирлаштириш режалаштирилган.

    Мамлакатимизда электр энергиясининг асосий манбалари бу 8 та иссиқлик электр станциялари ва 3 та иссиқлик электр марказлари ҳисобланади. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида ресурс тежамкор электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмаларининг қуввати қарийб 2800 МВт ёки иссиқлик электр станциялари умумий қувватининг 25,5 %ни ташкил қилмоқда. 2021 йилда республика ҳудудида ишлаб чиқарилган жами электр энергиясининг 84,7 фоизи қисми иссиқлик электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, электр энергетика тизимининг максимал юкламалар соатларида энергоблокларнинг умумий қуввати 8600 МВт ни ташкил қилган. 2005-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон бўйича электр энергияси истеъмолининг ҳолати таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, истеъмол ҳажми 2020 йилда 2005 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга, 2010 йилга нисбатан 1,3 баробарга ортган.

    Мамлакатда йилдан йилга электр энергиясига бўлган талабнинг ошиб бориши натижасида иқтисодиёт тармоқларини мунтазам электр энергиясини билан таъминлашда муаммолар пайдо бўлмоқда. Электр энергетикаси корхоналарининг самарадорлигини оширишда аҳолига сифатли энергияни ресурсларини етказишда давлат хусусий шерикчилик тизими асосида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш натижасида иқтисодий ва технологик самарадорликни ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу қаторда, энергия ресурсларига бўлган талаб ҳам ошмоқда. Мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқаришда 86 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Қолган 14 фоизи эса, гидроэлектр станциялар, шамол, қуёш (фото) станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади. Соҳада барқарор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида электроэнергиядан фойдаланишни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш заруриятини асослаш ва мақсадларини аниқлаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда ҚТEМдан фойдаланиш услубиётини такомиллаштириш, энергетика соҳасини тартибга солиш ва бошқариш йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва асослаш зарур.

    Марказий Осиёнинг кўп ўлчовли дастлабки баҳоси яшил тикланишни Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё минтақаси учун сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб берилди. Энергия ва ҳавонинг ифлосланиши келажакдаги иқтисодий ривожланиш ва фаровонлик учун мураккаб муаммолар ва муҳим тўсиқ бўлишлиги кутилмоқда. Мамлакатимизда ҳавонинг ифлосланиши, тоза энергия тизимига ишончсизлик билан кириш ва нобарқарор экологик амалиётлар асосий чекловлар сифатида белгиланди. Юқори углерод зичлиги паст энергия самарадорлиги билан биргаликда Ўзбекистонда ҳавонинг сезиларли даражада ифлосланишига ва иссиқхона газлари эмиссиясига олиб келади. Тўлиқ яшил тикланишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси энди бир қатор муҳим вазифаларни ҳал қилиши керак. Мамлакатда ҳали анъанавий энергия ресурсларидан воз кечиш ва тоза энергия манбаларига ўтиш бўйича инклюзив ва аниқ стратегия ишлаб чиқилиб оптимал ҳолатга келтирилмаган. Ўзбекистон Республикасида электроэнергетика соҳасини барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқилиши ва соҳада рақобат муҳитини яратиш, энергия манбаларидан фойдаланиб электр энергиясини ишлаб чиқаришни ривожлантиришда рағбатлантирувчи тизим яратиш муҳим аҳамият касб этади.

    Мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқишда, ички имкониятларимиздан самарали фойдаланиб, қуйидагиларни амалга ошириш лозим: табиий газ қазиб чиқаришни маълум даражада кўпайтириш; қўнғир кўмирни очиқ усулда қазиб чиқаришни ривожлантириш; кўмирни ер остида газлаштириш орқали энергия олишни ташкил қилиш; суюк углеводлар қазиб чиқариш даражасини ошириш; ишлаб чиқарилаётган энергия маҳсулотлари сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш; электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб электр энергиясини ишлаб чиқаришда хусусий шерикчилик муносабатларини шакллантириш; энергия ресурслари манбаларини излаб топишда ишончли ҳамкор сифатида хорижий инвесторларни жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш талаб этилади.

    Гўзал Хонкелдиева,

    Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,

    Фарғона давлат университети

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates