“Ўзбекистон билан бизнес”: савдо, сармоя, низоларни ҳал этиш. Ҳуқуқий ва амалий маслаҳат” мавзусида бизнес-семинар ўтказилди

    Беларусь Республикаси Юристлар уюшмаси томонидан “Ўзбекистон билан бизнес: савдо, сармоя, низоларни ҳал этиш. Ҳуқуқий ва амалий маслаҳат” мавзусида бизнес-семинар ўтказилди.

    Семинарда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маъруза билан иштирок этди.

    Бизнес-семинарда жадал ривожланаётган Ўзбекистон бозорида савдо, инвестиция ва низоларни ҳал этишнинг долзарб мавзулари муҳокама қилиниб, хорижий компаниялар учун мамлакатимизда бизнес юритишнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ўз нутқида Ўзбeкистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқаришнинг бугунги ҳолати ҳақида сўз юритди. Жумладан, Беларусь Республикаси Президентининг 2024 йил февраль ойидаги давлатимизга ташрифи чоғида имзоланган илмий-ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, спорт, маданият, санъат, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва протоколларнинг аҳамиятига тўхталди.

    Шунингдек, Марказ раҳбари “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очадиган бир қанча асосий йўналишлар бўйича гапирди.

    Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ривожлантириш, энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, соҳа инфратузилмасини модернизация қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шунингдек, фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма илмий марказлар ва лабораториялар, таълим дастурлари ва муассасаларини яратиш каби қатор соҳа ва йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини берувчи аниқ мақсадлар белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

    “Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, Беларусь Республикаси билан мазкур соҳалардаги фаол ҳамкорлик “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшади” – деди Элдор Туляков.

    Семинар давомида иштирокчиларга бизнес маданиятини ўрганиш ва шахсий алоқаларни ўрнатиш, иш юритишда мослашувчанлик, битимлар тузишда режалаштириш ва рискларни баҳолаш бўйича умумий амалий тавсиялар берилди.

    “Тараққиёт стратегияси” маркази

    Ахборот хизмати


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates