26 ёшли аёлни уриб ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Марҳума билан ўзаро келиша олмаганини сабаб қилиб кўрсатган эркак ҳовлидаги 20-25 килограммли бетон бўлаги билан қочишга уриниб, йиқилган аёлнинг юз ва бош соҳасига урган.

    Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 26 ёшли аёлни бетон бўлаги билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди.

    Қайд этилишича, айбланувчи 2022 йил 26 сентябрь куни соат 22:30 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Наврўз кўчасида яшовчи М.М. исмли аёлнинг уйига борган.

    Эркак унга ўрталарида гўёки ишқий муносабат бўлганини важ қилиб, аёлдан пул ундириш мақсадида унинг уйига бостириб кирган. Марҳума билан ўзаро келиша олмаганини сабаб қилиб кўрсатган эркак ҳовлидаги 20-25 килограммли бетон бўлаги билан қочишга уриниб, йиқилган аёлнинг юз ва бош соҳасига урган.

    Аёл воқеа жойида вафот этган. Эркак эса уй ичига кириб, 1,9 миллион сўм миқдоридаги пулни олиб воқеа жойидан қочиб кетган. Айбланувчи А.Р. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates