263 дона қадимий тангани олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

    Дастлабки таҳлилларга кўра тангалар бундан 500 йил муқаддам зарб этилган бўлиши мумкин.

    Қадимий нумизматика буюмларини Республикамиз ҳудудидан олиб чиқилишига бўлган яна бир уриниш бартараф этилди.

    Маълум қилинишича, “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро-Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилган. Оқибатда ушбу фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётганлиги аниқланган.

    Ашёвий далил сифатида олиб қолинган 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми дастлабки таҳлилларга кўра бундан 500 йил муқаддам зарб этилган бўлиши мумкин.

    Ҳозирда мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикасининг «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунига асосан зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates