Республика таълим маркази ва «TRANSFORMERS Education» ўқув маркази ҳамкорликда Технология фани ўқитувчиларининг мехатроника-робототехника бўйича билим ва кўникмалари ошириш мақсадида бепул 3 ойлик «Мехатроника – робототехника» онлайн ўқув курсини ўқитиш дастурини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Ўқув курсини ташкил этиш юзасидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 75% Технология фани ўқитувчилари онлайн курслар ташкил этиш таклифини билдирган.
Кўп сонли ўқитувчилар таклифларини инобатга олган ҳолда, «Мехатроника – робототехника» онлайн ўқув курсига старт берилди.
Онлайн ўқув курсига рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: @RTM_Texnologiya_malaka_oshirish
Рўйхатга олиш 25 ноябрь кунига қадар давом этади.
Ўқув курсининг биринчи дарси Технология фанининг мақсад вазифаларига бағишланган очиқ дарс тарзида ўтказилади. Сўнг дарс олувчилар телеграм ижтимоий тармоғида махсус гуруҳларга бўлинган ҳолда, Зоом платформаси орқали ўқувларни давом эттирадилар. Дарслар платформаларда иштирокчилар билан икки томонлама алоқа ўрнатилиб, зарур саволларга муносабат билдирилган ҳолда ташкил этилади.
Тожикистон 12 йиллик таълим тизимига ўтишни режалаштирмоқда
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳукуматга 12 йиллик таълим тизимига ўтиш учун зарур чораларни кўришни буюрди.








