43 500 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

    Хавфсизлик 5 апрел 2023 684

    Декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган.

    Турли найрангларни қўллаган ҳолда Ўзбекистондан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқиш ҳолатларига божхона органлари томонидан чек қўйилмоқда.

    Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали қўшни давлатга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро А.Х. белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган.

    Натижада, ушбу фуқаронинг ёнидан декларацияланган 8 минг 700 АҚШ долларидан ташқари, декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 43 минг 500 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланган.

    Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates