446 та оилавий меҳмон уйлари давлат рўйхатидан ўтди

    Туризм 3 феврал 2021 4452

    Мамлакатимизда туризмнинг янги тур ва йўналишлари шаклланмоқда.

    Буни бугунги кунда Тошкент вилояти мисолида ҳам яққол кузатиш мумкин. Тошкент вилояти бошқа ҳудудлардан ўзининг юксак туризм салоҳияти, замонавий инфратузилмаси билан ажралиб туради.

    Тоғлар, дарё ва кўлларга эга экани, пойтахт Тошкент шаҳрига яқинлиги соҳа истиқболининг асосий омилларидан бири саналади. Шу боис вилоятдан қишин-ёзин маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг қадами узилмайди. Пировардида ҳудудда оилавий меҳмон уйлари кенг ривож топиб, улар сони йил сайин ортиб бормоқда .

    Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳуқуқий асос бўлмоқда. Қисқа муддат ичида вилоятда мингга яқин оилавий меҳмон уйлари давлат рўйхатидан ўтди.

    Оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиши натижасида кўплар ўз уйида тадбиркорликни йўлга қўйиш, рўзғорини тебратиш, шу билан бирга бандликни таъминлаш ва туризм ривожига ҳисса қўшиш имконига эга бўлмоқда.

    2020 йилда вилоятда 446 та оилавий меҳмон уйлари Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтди.

    Мусажон Каримов,

    Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бўлим бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates