Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

    Ўзгаришларда йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатлари инобатга олинди.

    Шу йилнинг 5 мартидан бошлаб Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

    Ўзгаришлар қуйидагича:

    • 29-сонли “Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси” — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади.
    • 120-сонли “Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи” — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А. Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади.
    • 105-сонли “Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори” — Хонабод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди.
    • 117-сонли “Тошкент қувур заводи – Food City” — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади.
    • 154-сонли “Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси” — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади.
    • 87-сонли “АИ Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси” — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.
    • 17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори” — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади.
    • 99-сонли “Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори” — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.

    Қайд этилишича, мазкур ўзгаришларда йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатлари инобатга олинган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates