5 та метан заправкадан 11 млрд сўмлик табиий газ ўғирланганини аниқланди

    Ижтимоий ҳаёт 8 август 2023 1383

    Ўғирланган табиий газ ўртача 6 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади.

    Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, “Ўзэнергоинспекция” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида тезкор тадбир ўтказди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖга қарашли 3 та АГТКШда ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускуналарида назорат қилинадиган маълумотлар истеъмолчилар аралашуви билан қисман йўқотилишига йўл қўйилган. Яъни газни ҳисобга олиш ускунасининг электр таъминоти тизимидан вақти-вақти билан узиб қўйиш йўли билан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмининг ҳақиқий кўрсаткичлари ҳисоботлардан яшириб келингани аниқланган.

    Юқоридаги ҳолатлар натижасида “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖга қарашли 3 та АГТКШнинг саноат тармоғидаги уланиш нуқтасида истеъмол қилинган табиий газ ҳажми ҳисобини юритиш учун ўрнатилган ЭГХУларининг электрон хотира маълумотлари йўқотилишига йўл қўйилган.

    Бунинг оқибатида табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖ-1 шохобчаси томонидан қиймати 1 миллиард 302 миллион 579 минг сўмлик (1 302 579 метр куб табиий газ), “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖ-2 шохобчасида қиймати 4 миллиард 623 миллион 523 минг сўмлик (4 623 523 метр куб табиий газ) ва “Камолот истиқлол кўмакчиси” МЧЖ-3 шохобчасида эса 1 миллиард 896 миллион 573 минг сўмлик (1 896 573 метр куб табиий газ) ҳажмда табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Шунингдек, Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган “Кошона пойдевори” МЧЖга қарашли АГТКШда табиий газ ҳажмини ҳисобга олиш учун ўрнатилган “АвтоПилот PRО” русумли электрон ҳисоблагичга ўрнатилган бир маротабалик назорат тамғаси қасддан бузилгани ва ҳисоблагичдаги манифолд қисми тенглаштирувчи жўмраклари қисман очиқ ҳолатдалиги аниқланган.

    Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, 1 миллиард 907 миллион 168 минг сўмлик (1 907 168 метр куб табиий газ) ҳажмда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

    Сергели туманида жойлашган “Нур Зиёд файз бизнес” МЧЖга қарашли АГТКШда эса “АвтоПилот PRО” русумли газ ҳисобдони ўрганилганда, унга ташқи таъсир кўрсатилганлиги, яъни ҳисобдон манифолд қисми тенглаштирувчи жўмраклари очиқ ҳолатдалиги маълум бўлган.

    Ҳолат юзасидан 1 миллиард 324 миллион 800 минг сўмлик (1 324 800 метр куб табиий газ) ҳажмда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

    Ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 6 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади. Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларига тақдим қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates