Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтказилган рейд тадбирларида Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган С. Э. Ш МЧЖ томонидан дарахтлар кесиб ташланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қурилиш корхонаси масъуллари томонидан ҳудудда мавжуд 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахтлар илдиз қисми билан қазилиб йўқ қилинган.
Ҳозирда, дарахтларни йўқ қилиниши натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланиб, жиноят аломатлари бўлганлиги учун тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган ва дарахтларни ноқонуний кесиб ташланганларга жиноий иш қўзғатилиши белгиланди.