Тошкентда Малибу-2 39 ёшли эркакни уриб кетди

    Йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 39 ёшли эркакни Малибу-2 русумли автомашина уриб кетди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

    Шу йилнинг 27 июнь куни кеч соат 20:10 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси «Кўркам Обод» МФЙ Миллий Гвардия биноси қаршисида ҳайдовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган (эркак) А.Х. Малибу-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1985 йилда туғилган (эркак) Г.K.ни уриб кетди.

    Ҳодиса оқибатида Г.K. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилиб тиббий муолажалар кўрсатилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates