5 та хусусий ОТМнинг лицензияси бекор қилинди

    Таълим 10 феврал 2024 18221

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур ОТМ талабалари келгуси тақдири бўйича маълумот берди.

    Нодавлат олий таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил этиш ва лицензия талаблари бузилганлик ҳолатлари бўйича вазирликка келиб тушган норозилик мурожаатлари асосида текшириш ўтказилди.

    Текширув натижаларига кўра ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузгани учун 6 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даво аризалари киритилди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, шундан 5 тасининг тегишли лицензиялари суд қарорига кўра бекор қилинган бўлса, 1 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

    2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон Қарорга кўра лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи вазирликка берилган.

    Шундан келиб чиқиб, бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – «Valley Innovative University», Урганч шаҳридаги Бинари университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилди.

    Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотларининг талабаларини ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда.

    Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилади.

    Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates