Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ижтимоий, молия ва алоқа хизматлари соҳаси бўйича келиб тушган жами мурожаатлар 2020 йилда жами мурожаатларнинг 12 фоизини ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 15 фоиз ва 2022 йилда 17 фоизга тўғри келади.
Мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда жорий йилда банкоматлар орқали истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш ҳолати юзасидан ўрганиш ва таҳлил ўтказилди (бу май ойига тўғри келади).
Республиканинг 127 та ҳудудида тижорат банклари томонидан жойлаштирилган 1003 та банкомат бўйича ўтказилган кузатувларда, уларнинг 103 тасида банк номи, ишонч телефон рақами ва тўлов тизими ҳақидаги маълумот йўқлиги аниқланган.
2 та ҳолатда 24/7 туну-кун ишловчи шаҳобчаси ёпиқлиги, 52 та банкоматлар носоз ҳолатда ва ишламаётгани, 107 та банкоматда нақд пул йўқлиги қайд этилган. Ёки, 50 та банкоматнинг ахборот хавфсизлиги таъминламаган ҳолда видеокузатув тизимлари ёрдамида назоратга олинмагани ҳамда 52 тасининг жойлашган ҳолати қониқарсизлиги кузатилган. Марказий банк билан ҳамкорликда Банкоматларнинг талаб даражасида мунтазам ишлаб туришини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.