Текширув натижасига кўра, белгиланган талабларни бузган 18 та банкка маъмурий чоралар кўрилди.
Унга кўра, ҳар бир банкка 102 миллион сўмдан, жами 1 миллиард 836 миллион сўм миқдорида жарима қўлланган.
Марказий банк маълумотига кўра, айрим банклар веб-сайтларида ахборотлар “Давлат тили ҳақида”ги Қонун талаблари асосида давлат тилида жойлаштирилмагани аниқланган. Шунингдек, кредит таъминоти сифатида қабул қилинган гаров мулкларини кредит асосий қарз қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартиби жойлаштирилмагани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар қуйидаги банкларнинг расмий интернет саҳифаларида аниқланган: Агробанк, Анор Банк, Ҳаёт Банк, Универсал Банк, Гарант Банк, Асакабанк, Туронбанк, Инфинбанк, Микрокредитбанк, Trustbank, Madad Invest Bank, Saderat Bank, Orient Finans Bank, Ипотека Банк, Тенге Банк, Зираат Банк Узбекистан, AVO Bank va Open Bank.
Марказий банк тижорат банкларига қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, аҳолига тақдим этиладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва очиқлигини таъминлаш зарурлигини эслатди.








