Марказий банк Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

    Молия 28 октябр 2025 997

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида янги тайинловлар амалга оширилди.

    Бу ҳақда Марказий банкнинг ахборот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра:

    • Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

    Н. Ачилов бунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.

    • Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

    Бунгача С. Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

    • Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Н.Фазилов илгари Банкларни пруденсиал назорати департаментига раҳбарлик қилган.