Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 11 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий банкнинг берган хабарига кўра:
- Август ойида инфляция 8,8% ни ташкил этди (июлга нисбатан пасайиш қайд этилган).
- Базавий инфляция 7,6% гача тушди.
- Энергия нархлари ошиши ва ялпи талаб юқорилиги хизматлар инфляциясини юқори даражада сақлаб турибди.
- Инфляцион кутилмалар пасайишга қарамай, ҳали ҳам умумий инфляциядан юқори.
Иқтисодий ўсиш:
- 2025 йилнинг биринчи ярмида ўсиш 7,2% гача тезлашди.
- Хизматлар соҳаси билан бирга саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида ҳам ўсиш кузатилди.
- Кредитлаш суръатлари, бюджет харажатлари ва инвестицияларнинг ўсиши ялпи талабни қўллаб турмоқда.
Халқаро омиллар:
- Жаҳонда озиқ-овқат нархлари ўсмоқда.
- Асосий савдо ҳамкорларида инфляция юқори бўлиб турибди.
- Бу ҳолат импорт инфляцияси кучайишига олиб келиши мумкин.
Прогноз:
- Йил якунига қадар инфляция 8,7% атрофида бўлиши кутилмоқда.
- Нархлар барқарорлигини таъминлаш учун қатъий пул-кредит сиёсати давом эттирилади.
Марказий банкнинг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 октябрда бўлиб ўтади.








