6 ойда жами 86625 та ижро ҳужжатлари тамомланди

    Мамлакатимизда 16 июл 2020 1675

    Жорий йилнинг 1 ярим йиллиги давомида Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувига олинган 391,3 млрд сўмлик 86.625 та ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланди.

    Масалан, Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 16 январдаги ижро ҳужжатига асосан вилоят божхона бошқармаси фойдасига жами 1.321.170.967 сўм қарз ва давлат фойдасига 26.423.062 сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги ҳужжат мавжуд эди.

    Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга юборилган.

    Қарздор жамиятга ижро иши юритиш қўзғатилган кундан бошлаб талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат ҳам белгиланган. Бироқ шу муддат ичида жамият томонидан қарздорлик бартараф этилмади.

    Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Яъни, ундирув қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларидаги сўмдаги пул маблағларига қаратилган ҳолда банд солинди. Бундан ташқари тегишли ташкилот, идораларга мол-мулкларни аниқлаш ва қаратиш мақсадида сўровномалар ҳам юборилди.

    Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижа бериб, жамиятнинг қарздорлиги божхона бошқармасига фойдасига ундириб берилди. Амалда ижро ҳаракатлари тамомланди.

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates