6 та тиббиёт институтида “Клиник психология” мутахассислиги бўйича 2 йиллик магистратура йўналиши очилади

    Саломатлик 24 январ 2025 2279

    Мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртларида “Клиник психология” бўйича магистратура йўналишини очиш масаласи айни пайтда кўриб чиқилмоқда. У йўлга қўйилгач, “Умумий психология” бўйича бошқа университет ва институтлар бакалавриат босқичини тамомлаган ёшлар ўқишни тиббиёт олий таълим муассасаларида давом эттириши мумкин бўлади.

    УзАнинг ёзишича, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 6 та тиббиёт институтида “Клиник психология” мутахассислиги бўйича 2 йиллик магистратура йўналиши очилади. Бу орқали соғлиқни сақлаш тизими учун етишмаётган 3 минг нафар клиник психологни тайёрлаш кўзда тутилган.

    Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда нейропсихология ва клиник психологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро анжуманда таъкидланганидек, булардан кўзланган мақсад ягона, яъни тиббиётдан узоқлашиб қолган умумий психологлар фаолиятини тизимга яқинлаштиришдан иборатдир. Ўтган даврда бу борада дадил қадамлар ташланди ва муайян натижалар қўлга киритилди.

    Тадбирда тиббий ва клиник психология ҳамда психосоматик тиббиёт йўналишида ёшларни хорижий давлатларнинг етакчи илмий марказларида ўқитиш ишлари йўлга қўйилаётгани ҳам урғуланди. Масалан, Париждаги Олий психомотор реабилитация институтида бир гуруҳ ёшларимиз малака ошириб, психомотор терапия ҳамда реабилитация бўйича махсус кўникмаларга эга бўлиб қайтди.

    Эндиги босқичда эса йилига 25 нафар ёш магистрни ушбу нуфузли таълим масканида ўқитиш режалаштирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates