баннер
5 мар 2025
11:40

    63 километрли электр узатиш тармоғи тикланади

    Энергетика 24 сентябр 2020 1339

    Энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга ошириляпти.

    Хусусан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Ўзбекистон Республикасида 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш» инвестицион лойиҳаси ишга тушган.

    Лойиҳа доирасида 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисми қайта қурилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 25 миллион долларни ташкил этади.

    Халқаро тендер танловлари натижаларига кўра, Хитойнинг «Shanghai Electric Power Transmission & Distribution» компанияси ғолиб деб топилди ва мазкур инвестицион лойиҳа ушбу компания билан ҳамкорликда амалга оширилишига келишилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech