Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Терма жамоа умумий ҳисобда 4 та кумуш, 1 та бронза жами — 5 та медални қўлга киритди.
Ғолибларимиз билан қуйида танишинг:
- Элбек Зоҳиджонов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
- Асадбек Бобоқулов – «Артель Течниcал Счоол» НТМнинг 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
- Расулбек Ғаффоров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
- Беҳруз Элмуродов – Миришкор туман 21-мактаб, 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
- Озодбек Ахтамов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф ўқувчиси (бронза медаль),
- Умарбек Убайдуллаев – Сергели туман ихтисослаштирилган мактаби, 7-синф ўқувчиси (Ҳоноурабле ментион).
Маълумот учун, ушбу нуфузли халқаро фан олимпиадаси совриндори бўлган ўқувчилар қуйидагича тақдирланади:
2-ўрин учун:
- ўқувчиларга — 562 млн 500 минг сўмдан (1 минг 500 баравар);
3-ўрин учун:
- ўқувчиларга — 375 млн сўм (1 минг баравар).
Эслатиб ўтамиз:
Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси 2024 йилги Халқаро Математика Олимпиадасида жами 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.








