Ашхободда ўтказилган II Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 17 та медаль қўлга киритди

    Таълим 28 апрел 2025 957

    Шу йилнинг 21-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ИИ Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, мазкур билимлар беллашувида 15 та давлатдан 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашди. Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

    II Халқаро математика олимпиадаси якунларига кўра ўзбекистонлик ўқувчилар жами 17 та медаль – 4 та олтин,

    9 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа болаларимизнинг юқори савиядаги билим ва тайёргарлигини яна бир бор намоён қилди. Иқтидорли ўқувчиларимиздан Жавоҳир Мамақулов, Азизбек Мамажонов, Абдулазиз Раджабов ва Меҳмонбек Аманов олтин медаль соҳиблари бўлишди.

    Ўтган йили Туркманистонда бўлиб ўтган Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates