Ашхобод шаҳрида 2025 йил 14–17 октябрь кунлари Махтумқули номидаги Туркманистон давлат университетида IV Халқаро кимё олимпиадаси ҳамда кимё фанини ўқитиш бўйича халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мусобақада 12 та давлатдан 260 нафарага яқин иштирокчи қатнашди. Ўзбекистон делегацияси таркибида Бухоро давлат университети, Бухоро давлат техника университети, Қарши давлат университети ва Осиё халқаро университети талабалари иштирок этди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди. Шунингдек, юртимиз профессор-ўқитувчилари томонидан талабалар учун маҳорат дарслари ўтказилди.








