Якуний натижаларга кўра терма жамоамизнинг барча аъзолари ғолибликни қўлга киритди — 2 та олтин ва 2 та кумуш, жами 4 та медаль:
Далер Раҳимов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль;
Миржаҳон Мухаммадов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль;
Иброҳим Темуров — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри Бухоро мактаби ўқувчиси — кумуш медаль;
Билолиддин Зухриддинов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — кумуш медаль.








