Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида 2 та медалга сазовор бўлди

    Халқаро даражадаги энг нуфузли таълим мусобақаларидан бири саналган «IOI-2025» – Халқаро информатика олимпиадаси якунланди ва расмий натижалар эълон қилинди.

    Бу йилги мусобақа ўзбек ўқувчилари учун тарихий натижалар билан якун топди.

    Юқори даражадаги рақобатга қарамасдан, Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили муваффақиятли иштирок этиб, мамлакатимизга 1 та кумуш ва 1 та бронза медални олиб келди. Бу натижа Ўзбекистон информатика фанидан халқаро майдондаги салоҳияти ошиб бораётганидан далолат беради.

    Ўзбекистон терма жамоаси натижалари:

    • Асилбек Суннатов378.82 балл билан кумуш медаль соҳибига айланди;
    • Улуғбек Раҳматуллаев308.12 балл билан бронза медалини қўлга киритди.

    Бу ютуқ, хусусан, Асилбек Суннатовнинг кумуш медали — Ўзбекистон тарихидаги илк кумуш медаль сифатида қайд этилди.

    Халқаро информатика олимпиадасида дунё бўйлаб юзлаб иқтидорли ўқувчилар иштирок этади. Олимпиада расмий натижалари билан https://stats.ioinformatics.org/results/2025 манзили орқали танишиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates