Халқаро математика олимпиадаси ғолиблари тантанали кутиб олинди

    66-Халқаро математика олимпиадасида муваффақиятга эришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2025 йил 23 июль куни тонгга яқин Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

    Тантанали маросимда Фан олимпиадалари маркази директори Т.Шерматов, устозлар, оила аъзолари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, ғолибларга самимий табриклар йўлладилар.

    Ўзбекистон терма жамоаси бу йилги нуфузли олимпиадада 5 та медални қўлга киритиб, ёшларимизнинг математика соҳасидаги юқори салоҳиятини халқаро майдонда яна бир бор намоён этди.

    Маълумот ўрнида: ушбу олимпиадада жами 115 та давлатдан иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

    Эслатиб ўтамиз: Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига:

    • Олтин медал учун — 937 500 000 сўм
    • Кумуш медал учун — 562 500 000 сўм
    • Бронза медал учун — 375 000 000 сўм белгиланган.

    Ҳар бир ғолиб ўқувчи шахсан ўз номига ушбу мукофотни олади.

    Бу мукофотлар Ўзбекистон ёшларининг жаҳон фан майдонидаги ютуқларини муносиб қадрлаш ҳамда илмий салоҳиятини янада рағбатлантириш мақсадида жорий этилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates