баннер
23 апр 2025
04:34

    850 мингдан ортиқ томорқанинг сув таъминоти яхшиланади

    Ўзбекистонда 2025 йилнинг экиш мавсуми бошлангунга қадар, яъни 1 мартгача 850 мингдан ортиқ томорқанинг сув таъминоти яхшиланади.

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров “Ўзбекистон 24”га берган интерьвюсида бу ҳақда гапириб ўтди.

    Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, бу каби ишларни амалга ошириш учун 250 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Ундан ташқари, ҳозирда 2500 га яқин “маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилиб, ҳар тўрт маҳаллага бир нафардан “маҳалла банкири” бириктирилди.

    Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари эндиликда томорқага ҳам масъул бўлади. Улар экин экилганини назорат қилиб боради ва ҳар бир томорқа ҳолатини онлайн маҳалла платформасига киритиб боради. Ҳозирги кунда ҳоким ёрдамчиларининг 95 фоизидан ортиғи иқтисодчилардан иборат.

    Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.

    Президент энди ҳар ой охирида манзилли дастурлар ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини эшитиб боради.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech