Янгийўл ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади

    Янгийўл туманидаги Томорқачиликни ривожлантириш миллий марказида ташкил этилган 67 нафар эҳтиёжманд ишсиз фуқароларга мотокултиватор топширилди.

    Тадбирда Сенат Раиси Танзила Нарбаева, Тошкент вилояти ҳамда туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, «маҳалла еттилиги», маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фахрийлари, аҳоли вакиллари ҳам қатнашди.

    Т.Нарбаева аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш ва бу орқали юқори даромад кўришни таъминлаш асосий мақсад қилинганини алоҳида таъкидлади.

    Жумладан, Сенат Раисининг сўзларига кўра, мотокултиваторларнинг топширилиши аҳолининг бўш турган томорқалардан самарали фойдаланишига, ўз ўзини банд қилишга, ўз томорқасидаги ерни ҳайдашдан ташқари маҳалладаги бошқа аҳоли вакилларининг ерларини ҳайдаб бериш орқали қўшимча даромадга эга бўлишига, бундан ташқари, томорқалардан самарали фойдаланиш эвазига республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшишга хизмат қилади.

    Минитехникалар топшириш жараёнида ушбу ишлар ташкил этилишдан олдин вазият тубдан ўрганилгани, халқнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олинган ҳолда ушбу чора-тадбир амалиётга жорий қилингани алоҳида қайд этилди.

    Қайд этиш жоизки, деҳқон ва қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қиладиган ҳар бир фидойи юртдошимизнинг жонига оро кирадиган нарса бу уни керакли техниклар билан таъминлашдир. Буни бугун ушбу минитехникаларга эга бўлган аҳоли вакилларининг ўзлари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

    Шундан сўнг Сенат Раиси маҳаллаларда бўлиб, «маҳалла еттилиги», аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Уларнинг фаолияти, шарт-шароитлари билан қизиқди.

    Жумладан, Янгийўл туманидаги «Ниёзбоши» маҳалласида «маҳалла еттилиги» билан суҳбат жараёнида ҳудуддаги ҳолат, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги ишларга эътибор қаратилди. Бу борадаги ижобий натижалар кўламини ошириш учун зарур бўлган кўрсатмаларини берди.

    Суҳбат давомида қайд этилдики, маҳалладаги 526 та хонадондан 420 тасида аҳоли ўз томорқа ерларида иссиқхоналар ташкил этиб, помидор, бодринг, булғор қалампири ва турли хилдаги истеъмолда талаб юқори бўлган кўкатларни етиштириш орқали йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзи ва оила аъзоларини иш билан банд қилиб, ҳам барқарор даромадга эга бўлиб келмоқда.

    Шундан сўнг Сенат Раиси Зангиота туманининг «Олмазор» маҳалласига ташриф буюриб, «маҳалла еттилиги» билан суҳбатлашди. Маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган кутубхонадаги шарт-шароитлар, нафақат ёшлар, балки ёши катта инсонларни ҳам китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.

    Маҳалладаги хонадонларга кириб, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишди, хонадон эгалари билан самимий суҳбатлар ўтказди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates