18 апр 2025
00:50

    Қашқадарёлик тадбиркор бу йилги деҳқончилигидан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад кутяпти

    Қамашилик фермер Шерзод Махматмуродов уч йиллик тажрибаси асосида йилига икки марта ердан ҳосил олишнинг самарали усулини қўллаб, 30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни режалаштирмоқда.

    Феврал ойида картошка экиб, май ойида ковлаб олдим. Ер икки ой дам бердим ва август ойида “Броколли” навли карам экдим. Шу орқали бир йилда икки марта ҳосил олишга эришдим. Ҳозир “Бухарест” навли карамдан 30 гектар экдим. Яна ўн кундан кейин маҳсулотни йиғиб, Россияга экспорт қиламиз. Мана шу 30 гектардан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни кутяпман, — дейди Шерзод Махматмуродов.

    Таъкидланишича, ҳозирда ҳудуддаги бошқа фермерлар 1 гектар ердан 30-50 миллион сўм даромад олаётган бўлса, ушбу фермер 1 гектардан 150 миллион сўмдан зиёд даромад олмоқда.

    Шунингдек, фермер ўз тажрибаларини бошқа фермерларга ҳам ўргатиб, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга ҳисса қўшмоқда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech