Абдулла Қодирийни йиғлатган Кумуш ҳикояси

    Маданият 23 ноябр 2021 4636

    “Мозийга қайтиб иш кўрмак хайрликдир”, деган эди севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий. Бир ҳам тарих саҳифаларини варақлаб, ўзимиз севган асарлар ижодкори ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишни истадик.

    Самарқанд дарвозага яқинлашганимиз сайин ижодкор яратган бетакрор образлар кўз ўнгимизда гавдалана бошлади. Юрт, миллат озодлиги, илму маърифати ҳақида жон куйдирган ёзувчининг уй-музейига катта ҳаяжон билан қадам қўйдик.

    Бу файзли даргоҳни зиёрат қилиб, ёзувчининг набиралари билан суҳбат қилишни кўпдан бери орзу қилар эдик. Хондамир Қодирий ва Манзума Қодирийлар ўз ота-оналаридан эшитган қизиқарли воқеаларни бирма-бир сўзлаб бердилар. Айниқса, бизга “Ўтган кунлар”ни якунлаётган Абдулла Қодирий Кумушнинг ўлими ҳақида ёзаётиб йиғлаган лаҳзалар ҳақидаги воқеа жуда таъсир қилди. Хотираларни тинглаганимиз сайин ўша мудҳиш давр фожиалари бир-бир кўз ўнгимиздан ўтди. Ушбу асар туфайли тўсиқларга учраган миллатдошимизнинг метин иродасига таҳсин ўқидик.

    Биз – Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсант ва офицерлари Қодирий асарларини қайта-қайта мутолаа қилишдан асло толмаймиз. Китобжавонларимизни ёзувчининг турли йилларда чоп этилган китоблари билан бойитганмиз. Байрам ва тантаналарда кўп бора ёзувчининг асарларини саҳналаштирганмиз. Бугунги зиёрат ёзувчини ардоқлаган қалбларга маърифат зиёсини олиб кирди, десак адашмаган бўламиз.

    Камол Давуров,

    Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети офицери

    Сардор Эштиловов,

    Университет 2-босқич курсанти.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates