Абдулла Қодирийнинг машҳур «Ўткан кунлар» романи корейс тилига таржима қилинди

    Корея Республикасининг Комёнг университети профессори Ким Чунг Сун томонидан ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг машҳур «Ўткан кунлар» романи корейс тилига таржима қилинди.

    Мазкур асарни корейс китобхонларига етказиш учун таржимон икки ярим йил давомида чуқур изланишлар олиб борди.

    Таржимани янада аниқ ва мазмунли қилиш мақсадида, у 2025 йил 21–31 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент, Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтган роман воқеалари манзаралари билан яқиндан танишди.

    Шунингдек, у Тошкент Давлат Шарқшунослик университети профессор-ўқитувчилари билан таржима жараёни бўйича фикр алмашди.

    Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, 2025 йил 30 июнь куни Корея Республикасининг Сеул шаҳрида роман тақдимотига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда мамлакат парламенти, ҳукумат, вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда дипломатик корпус ва фаол ватандошлар иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates