Қайд этилишича, “Ланс“ клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити“ клубига трансфер қилинди.
АПЛ жамоаси 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи учун Франциянинг “Ланс“ клубига 40 млн евро тўлайди.
Ўзбекистонлик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнига қадармўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувда яна бир йил узайтириш имконияти мавжуд бўлади.
“Манчестер Сити“ декабрь ойи охирида “Лансс“ билан музокараларни бошлаганди ва бугун келишувга эришди“, — деб ёзди Романо.
Шу тариқа Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади.