Абу Дабида “Кичик Ўзбекистон” очилди

    Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида бўлиб ўтаётган “Шайх Зоид” фестивали доирасида “Ўзбекистон” павилонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Фестивал иштирокчилари “Ўзбекистон” павилонига ташриф буюриб, мамлакатимизда тайёрланган мисгарлик, кулолчилик, миллий матолардан тайёрланган маҳсулотлар намойишига гувоҳ бўлиши мумкин. Шунингдек, павилонда миллий куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида Ўзбекистоннинг гастрономик имкониятларини кўрсатиш мақсадида турли миллий таомлар тайёрланиб, дастурхонга тортилмоқда.

    Мазкур павилоннинг очилиш маросимида 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Абу Дабидаги ўзбекистонликлар иштирокида тантанали тадбир ўтказилди. фестивалнинг марказий мониторида Ўзбекистон байроғи жилоланиб, давлат мадҳияси янгради. шунингдек, 10 дақиқа давомида юртимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган роликлар намойиш этилди.

    Дипломатик ваколатхоналар ҳамда фаол ватандошлар иштирокида фестивалнинг марказий майдони бўйлаб байроқлар билан парад уюштирилди.

    Маълумот учун, “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали бешинчи марта ташкил этилмоқда ва у 2023 йил 17 ноябрдан 2024 йилнинг 9 мартига қадар давом этади.

    Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павилонлари, Санъат шаҳарчаси, “Селфие стреет” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павилонлари ташкил этилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates